Линклар

logo-print

Япония ҳукумати ўз фуқароси Сосей Кода ўлдирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Сосей Кода Ироқ жанггарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди.

  • Барно Анвар

Унинг жасади Бағдод шаҳридан топилди.
Сосей Кодани қўлга олган жанггарилар Япония ҳукумати ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетишини талаб қилган эди. Расмий Токио бу талабни рад этди.
Кеча “Ал-Жазира” телеканали шу кунларда Ироқда гаровга олинган яна бир аёл киши — Полша фуқаросининг мурожаати туширилган видеоёзувни намойиш этди. Бу аёл Полша ҳукуматини ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG