Линклар

logo-print

АҚШ ички хавфсизлик бошқармаси 2 ноябр — Президентликка сайлов бўлиб ўтадиган куни мамлакатда терактлар содир этилиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай аниқ ахборот олмаганини маълум қилди.

  • Барно Анвар

Бошқарма бошлиғи Том Рижнинг маълум қилишича, ҳозирда теракт хавфидан огоҳлантириш чора-тадбирларини кучайтириш режалаштирилмаяпти. Яқинда “Ал-Қайда” етакчиси Усама бин Лодин ва номаълум яна бир шахснинг ҳужумлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақидаги мурожаатлари туширилган видеоёзув жиддий хавотирга асос бўлолмайди, деб топилди.
“”Бу видеоёзувга жавоб тариқасида чоралар кўриш ёки террор ҳаракатлари содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантиришни кучайтиришимиз керак эмас. Худди шунингдек, мамлакат миқёсида ҳам хавфсизлик чораларини кучайтиришга зарурат йўқ “” — деди АҚШ ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Том Риж.
XS
SM
MD
LG