Линклар

Эртага Америка Қўшма Штатларида президентлик сайлови ўтказилади.


Тўлқин

Президент Жорж Буш бугун ўзининг Флорида штатида қилган чиқишида бундай деди:
“Агар сиз Америка терроризмга қарши кураш учун имкон қадар ҳамма ишни қилиши кераклигига ишонсангиз, агар бизнинг идеалларга ишончингиз комил бўлса, менинг номзодимни қўллаб-қувватлашингизни сўрайман”.
Демократлар номзоди сенатор Жон Керри, ўз навбатида, Оҳайо штатида қилган чиқишида бундай деди:
“Жорж Буш Американи бирлаштирдим, деб даъво қилади, аслида эса, у миллатни бўлиб юборди. Унгача бу ишни ҳеч ким қилмаган. Мен бунга қараб қўл қовуштириб ўтиролмайман. Яна бутун мамлакат учун умумий бўлган асосни топиш зарур”.
Ижтимоий фикр сўровномаларига кўра, иккала номзоднинг ҳам ғалаба бўлган имконияти тенгдир.
XS
SM
MD
LG