Линклар

Исроил пойтахти Тель-Авивда эса бугун террорчилик ҳаракати содир этилди.


Тўлқин

Дастлабки маълумотларга кўра, Тель-Авивдаги бозорда мина ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, 32 га яқин киши жароҳатланди.
Мина ўрнатилган автомобилни бошқарган худкуш ҳайдовчи — 16 ёшли фаластинлик бола эса воқеанинг тўртинчи қурбони бўлди.
Портлаш учун жавобгарликни “Фаластинни озод этиш халқ фронти” ташкилоти ўз зиммасига олди.
Воқеа муносабати билан Фаластин ҳукумати аъзоси Саиб Эрекат бундай баёнот берди:
“Биз ҳар доим тинч аҳолига уюштирилган ҳужумларни қоралаб келганмиз ва бу террорчилик ҳаракатини ҳам қоралаймиз. Биз жаҳон ҳамжамиятини исроил-фаластин зиддиятини бартараф этиш борасидаги музокараларни қайтадан бошлаш учун имкон доирасидаги барча ишларни қилишга чақирамиз”.
XS
SM
MD
LG