Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати уч БМТ ходимини ўғирланишида ҳукумат хизматчиларининг ҳам қўли бор деб ҳисобламоқда.


Тўлқин

Ҳозир ҳукумат хизматчилари ўртасида текширув ишлари олиб борилмоқда.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили, генерал Зоҳир Азимийга кўра, агар “ичкаридан” ёрдам бўлмаса, уларни гаровга олиш мумкин эмас эди.
Гаровгирлар, яъни ўзларини “Мусулмон армияси” деб атаган гуруҳ агар “Ал-Қоида” вакиллари ва ҳибсга олинган толиблар озод этилмаса, БМТ ходимлари ўлдирилади, деб таҳдид этмоқда. Ультиматум муддати шу ҳафтанинг жума кунигача.
Бу ҳақда генерал Азимий, жумладан, бундай деди:
“Дастлаб улар чоршанбагача муҳлат қўйди. Энди муддат жумагача узайтирилди. Бу бизда, демак, гаровгирларнинг фикрлари зиддиятли, шу боисдан муддатларни жиддий қабул қилмаслик керак, деган фикр уйготмоқда”.
Гаровга олинганлар Косово, Шимолий Ирландия ва Филиппиндан Афғонистонга ишлаш учун келган чет элликлардир.
XS
SM
MD
LG