Линклар

Ироқда сайловчиларни, айни пайтда, миллий ассамблея ва маҳаллий кенгашларга номзодларни рўйхатга олиш бошланди.


Тўлқин

Ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ийяд Алавий зўравонлик ҳаракатлари давом этаётганига қарамасдан, сайлов режалаштирилгани каби 31 январгача бўлиб ўтажагини билдирди:
“Агар биз мамлакатда тинчлик йўли билан барқарорликка эришиш имконига эга бўлмасак, менда кучга таянишдан ўзга чора қолмайди. Бундай қарорга келиш мен учун оғир, чунки бу режа қанчалик вазмин, хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда олиб борилмасин, унда бегуноҳ кишилар ўртасида ҳам қурбонлар бўлмаслиги мумкин эмас”.
Фаллужа ва Рамади шаҳарларида исёнчилар ва иттифоқчи кучлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.
Саддам Ҳусайн туғилган шаҳар — Тикритда эса исёнчилар миномётдан меҳмонхонани ўққа тутиши оқибатида 15 нафар
тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.
Бағдодда губернатор ўринбосари ўлдирилди ва унинг тўрт танқўриқчиси жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG