Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:03

Қалам ҳақи ҳаминқадар


Зикрилло Ишонч Ўзбекисторда қалам ҳақларини белгилаш таҳририятларнинг моддий имкониятидан келиб чиқиб белгиланади. Журналистларнинг айтишича, аксарият таҳририятлар қийин моддий аҳволда экани инобатга олинса, уларда қалам ҳақининг миқдори қанчалиги ўз-ўзидан ойдинлашади.

Журналистларнинг таъкидлашича, “сариқ матбуот” моддий жиҳатдан анча эркин ва бақувват бўлгани сабабли эълон қилинган мақола ва лавҳалар учун яхшигина қалам ҳақи тўламоқда. Аммо жиддий мавзулар ёритиладиган расмий нашрлар арзимаган қалам ҳақи тўлаш билан чекланаётир.

Журналист Норали Очиловнинг сўзларига қараганда, расмий нашрларда қалам ҳақи Молия вазирлиги белгилаб берган миқдордан ошмайди. Шунинг учун қалам ҳақини тўлашга оид меъёрий ҳужжатлар ўзгартирилиши, меҳнатни рағбатлантириш тўғри йўлга қўйилиши керак.

Маълум бўлишича, расмий нашрларда ҳар бир мақола учун ўртача 2000 сўмдан 5000 сўмгача қалам ҳақи тўланади.

Мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг эътирофича, журналистларнинг ойлиги кам бўлгани етмагандек, қалам ҳақи ҳам ундан ошиб кетаётгани йўқ. Бунинг устига, қалам ҳақидан даромад солиғи ҳам олинади.

“Маҳалла” газетаси бош муҳаррири Чори Латипов журналистлар иш танлашда эркин экани, агар газета мухбири олаётган маоши ёки қалам ҳақидан қониқмаса, бемалол бошқа ишга кетавериши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG