Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:35

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво Ўтган ҳафтада ҳам марказий нашрларда пахта йиғим-терими асосий мавзулардан бири бўлди. Лекин бу сафар газеталар саҳифаларида терим билан боғлиқ аввал тилга олинмаган айрим ҳолатларга ўрин берилди.

Хусусан, “Қишлоқ ҳаёти” ва “Халқ сўзи” газеталарида журналистлар Ўткир Раҳмат ва Ғофир Шермуҳаммаднинг “Ўзибўларчилик” сарлавҳали мақоласи босилди. Унда қуйидаги сўзлар бор: “Бугун вилоятнинг пахтакор хўжаликларида 66 мингдан зиёд ҳашарчи пахта теряпти. Лекин туманлар ҳокимлари ёки хўжаликлар раҳбарлари уларнинг яшаш шароитлари, ҳашарчиларга маиший, маданий ёки тиббий хизмат кўрсатишнинг амалий режаларига эга эмас. Жойларда бўлиб, терим ташкилотчилари билан суҳбатлашсангиз, бу масалалар баъзи маҳаллий раҳбарларнинг ҳатто хаёлларига ҳам келмаганлигига ишонч ҳосил қиласиз”.

Мақола давомида Тошкент вилояти ҳокимлиги танқид остига олинган: “Вилоятда пахта теримини ташкил этиш, уни йиғиб-териб олишнинг ҳозирги аҳволи таҳлили шуни кўрсатадики, барча бўғиндаги раҳбарлар бу борада хўжакўрсинга ишламоқдалар. Масъулиятни етарли даражада ҳис этмай, интизомни бўшаштириб юборганлар, бу борада қабул қилинган қарорлар, белгиланган режалар ижроси учун етарлича жон куйдиришмаяпти”.


Ҳафта давомида шу пайтгача айтилмаган яна бир ҳолат матбуот юзини кўрди. “Ҳуррият” мустақил газетасининг 27 октябрь кунги сонида муштарий Иброҳим Мирбобоевнинг “Судга боришдан безиллаб қолдим” сарлавҳали мактуби чоп этилди. Беш мартагача судга натижасиз қатнаб, суддан кўнгли совиган фуқаро мактубида қуйидаги сўзлар битилган: “Хуллас, судья ҳам, жавобгар томонлар ҳам судга келишмади. Судга даъво аризасини берганимга тахминан 2 ой бўлиб қолган эди. Август ойининг 20-ларида яна ўша судьяга учрашган эдим. У мустақиллик байрамидан кейингина ишни кўришни айтди. Мен унинг хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканлигини айтган эдим, у менга ўзининг судьялигини рўкач қилиб, нимани хоҳласа, шуни қилишини айтди ва мен суд биносидан чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Шундай қилиб, менинг фуқаролик ишим ҳал бўлмади”.


Ҳуқуқшунос Гулиза Мирзаева ва журналист Маруса Ҳосилованинг “Моҳият” газетасининг 29 октябрь сонида чоп этилган “Мени сотманг, она!” сарлавҳали мақоласида мамлакат ичида болалар савдоси ҳақида ҳикоя қилинади: “2002 йилнинг майида никоҳсиз туғилган бола бефарзандлик доғида куйиб юрган, яхши бир фарзандларга муносиб оилага бемеҳр оиланинг тилхати орқали Қизилтепа тумани ҳокими қарори билан фарзандликка берилади. Боладан ўз розилиги билан кечган она бугунги кунда “Боламни қайтариб беринг”, деб даъво қилишга тушди”.
XS
SM
MD
LG