Линклар

АҚШда Президентлик сайловлари ниҳоясига етмоқда.

  • Ҳасанжон

3 ноябр Тошкент вақти билан соат тўққизга қадар олинган дастлабки сайлов натижаларига кўра, иқтидордаги республикачи Президент Жорж Буш 22 штатда сайловлардаги рақиби, Президентликка даъвогар демократ Жон Керридан олдинда бормоқда.
Бу эса Буш мазкур штатлардаги 193 вакил овозига эга бўлганини англатади. АҚШ Президенти лавозимини эгаллаш 270 вакил овозга эга бўлиши керак.
Маълумотларга кўра, Жон Керри ҳам ўн икки штатда Жорж Бушдан олдинда бормоқда. Керри эса ҳозирча штатларнинг 188 вакили овозини қўлга киритган.
Флорида ва Оҳайо каби муҳим штатларда Буш ва Керри сайловчилари сони қарийиб бир хил экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG