Линклар

Халқаро CARE инсонпарварлик ташкилоти ироқлик экстремистлардан гаровда ушлаб турилган британиялик Маргарет Хассанни қўйиб юборишни яна бир бор сўради.


Маргарет Хассан ташкилотнинг Ироқдаги бўлими раҳбари эди.

"Ал-Жазира" телеканалининг хабар қилишича, Маргарет Хассанни ушлаб турганлар Буюк Британиядан ўз ҳарбийларини Ироқдан 48 соат ичида олиб чиқиб кетишни талаб қилаяпти. Акс ҳолда улар аёлни Абу Мусаб аз-Зарқавий етакчилигидаги жанггариларга топширмоқчи. Зарқавий жанггарилари эса сўнгги пайтларда гаровга олинган бир неча чет элликни қатл қилган.
XS
SM
MD
LG