Линклар

Бугун Испанияда Мадридда террористик ҳуружлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинаётган 8 нафар исломчи экстремист суд қарори билан ҳибсга олинди.


Судья Балтасар Гарсоннинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадиони ҳамда мухолифатдаги Халқ партияси идораси олдида портлаш уюштиришга тайёргарлик кўрган.
Қўлга олинганларнинг ҳаммаси шимолий африкаликлардир.
Испания расмийларининг таъкидлашича, мазкур ишнинг 11 март куни амалга оширилган ва 200 кишининг ўлимига сабаб бўлган террористик акт бўйича олиб борилаётган терговга алоқаси йўқ.
XS
SM
MD
LG