Линклар

Американинг Япониядаги ҳарбий суди АҚШ армиясининг собиқ сержанти Чарлз Женкинс иши бўйича ҳукм чиқарди. Женкинс 1965 йили ҳарбий хизматни ташлаб, Шимолий Кореяга қочиб ўтган эди.


Чарлз Женкинс суд ҳукми билан барча ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этилиб, армиядан расман ҳайдалди ва 30 кунли қамоқ жазосига тортилди.
64 ёшли Женкинс Америка ҳарбийлари ҳузурига Японияда ўз хоҳиши билан келди. Бу мамлакатга у Шимолий Кореядан даволаниш учун келган эди.
Армиядан қочганидан кейин Женкинс Шимолий Кореяда 39 йил яшади, бу ерда у Шимолий Корея хавфсизлик хизмати томонидан Япониядан ўғирлаб келинган япон аёлга уйланган.
Япония ҳукумати АҚШ расмийларидан собиқ сержантга шафқат қилишни сўраган.
XS
SM
MD
LG