Линклар

logo-print

Бугун Бағдодда экстремистлар таги ливанлик АҚШ фуқаросини гаровга олди, деб хабар тарқатди Ироқ пойтахти полицияси.


Касби қурувчилик бўлган америкалик тунда ўз уйидан ўғирлаб кетилган. АҚШ элчихонаси бу хабарни ҳозирча тасдиқламади.

Рамади шаҳрида иорданиялик тўрт ҳайдовчи гаровга олинган. Воқеа тафсилотлари номаълум.

Бағдод аэропортига олиб борувчи йўлда АҚШ ҳарбий автоколоннаси кетаётган пайтда бомба портлатилди. Америкаликлардан ҳеч кимга зарар етмади, тинч аҳолидан бир неча киши яраланди.
XS
SM
MD
LG