Линклар

logo-print

АҚШ президентлигига сайлов муносабати билан Яқин Шарқ зиддияти иштирокчилари ҳам фикр билдирди.


Фаластин мухторияти Бош вазири Аҳмад Қурей бундай деди:

"Америка халқи ўз президентини сайлаб олади. Биз АҚШнинг янги сайланган президенти билан ҳамкорлик қиламиз. Биз уни сайламаймиз, бироқ у билан ишлашимизга тўғри келади. Ким сайланишидан қатъиназар – Буш бўладими, Керрими – ҳар ҳолда янги маъмурият бўлади".

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Рон Прозор эса бундай деди:

"Сайлов қандай натижа билан якунланмасин, биз республикачиларнинг ҳам, демократларнинг ҳам қўллаб-қувватлашига умид қиламиз. Америкаликлар ишонадиган қадриятларга биз ҳам ишонамиз. Қолаверса, тўла ишонч билан шуни ҳам айтишимиз керакки, Жорж Буш ғалаба қилган тақдирда мулоқотларимиз осонроқ кечадиган бўлур эди".

АҚШ президентлик сайловига муносабатлар билан таништиришда давом этамиз. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев АҚШ-Озарбайжон муносабатларини назарда тутиб бундай деди:

"Орамиздаги муносабатлар жуда яхшидир. Бундан буён ҳам алоқаларимиз аввалгидай сақланиб қолади ва АҚШ-Озарбайжон муносабатлари ҳар икки томон учун манфаатли бўлиб қолади, деб умид қиламан ва бунга ишонаман, деди Озарбайжон президенти".
XS
SM
MD
LG