Линклар

АҚШ президентлигига сайловнинг дастлабки натижаларига муносабатлар пайдо бўла бошлади.


Агар Жорж Буш ғалаба қилгудай бўлса, бу имкониятдан у АҚШ-Германия ҳамда АҚШ-Европа Иттифоқи муносабатларида янги босқични бошлаш учун фойдаланиши зарур, деган фикрни билдирди Германия расмийлари.
ГФР Ташқи ишлар вазири Йошко Фишер бундай деди:

"АҚШ президентлигига сайлов натижалари ҳозирча эълон қилингани йўқ ва якуний хулосалар чиқаришга ҳали эрта. Асосий ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш биз учун муҳимдир. Биз сайловнинг расмий натижаларини кутиб қоламиз".

Франция ҳам ҳамкорликнинг янги босқичи бошланишига умид қилаяпти.
Япония Бош вазири Зюничиро Коизуми эса мана бундай деди:

"Ким ғалаба қилишидан қатъиназар, менимча, АҚШ-Япония муносабатларида жиддий ўзгариш юз бермайди. Бу иттифоқнинг муҳимлиги ҳаммага ҳам ойдек равшан".
XS
SM
MD
LG