Линклар

Бугун Македония Президенти Бранко Червенковски АҚШни собиқ Югославиянинг Македония республикасини "Македония" номи билан тан олгани учун олқишлади.


Азизулло Арол

Ҳозирча бу тўғрида АҚШ расман эълон қилмаган. Аммо Чрвенковски бу кунни Македония ва македонияликлар учун буюк кун¸ деб таърифлади. У шунингдек¸ бу қарор Македония номи устида баҳслашаëтган Греция билан муносабатларга таъсир этмаслиги кераклигини таъкидлади.
"Мен Греция ҳукумати ва халқига Македония республикаси дўстона¸ самимий ва яхши қўшничилик муносабатларни давом эттиришга тайëрлигини билдирмоқчиман"¸ - деди Чрвенковски.
Афина ҳукуматига кўра¸ Македония айни пайтда Грециянинг шимолий вилояти номи. Шу боис шимолдаги қўшни томонидан ҳудудий даъво юзага чиқиши мумкин.
XS
SM
MD
LG