Линклар

logo-print

Ҳомид Карзайнинг Афғонистондаги президентлик сайлови бўйича асосий рақиби Юнус Қонуний бугун сайлов натижаларини тан олди.


Азизулло Арол

Кеча АҚШ қўллаб-қувватлаган Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари Карзайнинг сайловда ғалаба қозонгани эълон қилинган эди.
Қонунийнинг айтишича¸ у 9 октябрда ўтказилган сайлов натижаларини миллат манфаатини ўйлаб тан олган. Сайловда Карзай 55 фоиз Қонуний эса 16 фоиз сайловчилар овозини қозонган.
"Ишончим комилки¸ агар биз сайлов натижаларини тан олмасак ва сайлов қонуний ўтганини савол остига қўйсак¸ мамлакатимиз инқирозга юз тутиши мумкин. Бу инқирозга турли номзодлар тарафдорлари ўртасидаги низолар сабаб бўлиши мумкин"¸ - дейди Юнус Қонуний.
XS
SM
MD
LG