Линклар

Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот вакилининг маълум қилишича¸ бугун Бағдод жанубидаги Искандария шаҳрида Ироқ миллий гвардияси аскарлари ëнида миналаштирилган машина портлаган.


Азизулло Арол

Матбуот вакили бу ҳақда тафсилий маълумот бермади. Аммо маҳаллий касалхона шифокорининг билдиришича¸ портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлган ва 15 одам¸ шу жумладан¸ тўрт нафар Миллий гвардия аъзоси жароҳатланган.
Бугун Фаллужада касалхона шифокорининг Ройтер ахборот агентлигига билдиришича¸ АҚШ кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида беш киши¸ жумладан бир аëл ва бир бола ҳалок бўлган.
АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича¸ Фаллужагади бугунги ҳужум натижасида қўзғолончилар қурган баррикадалар бузиб ташланган.
XS
SM
MD
LG