Линклар

Бугун Брюсселда Европа Иттифоқига аъзо 25 давлат раҳбарларининг икки кунлик саммити иш бошлади.


Азизулло Арол

Хабарга кўра¸ саммитда АҚШ президентлигига Жорж Буш қайта сайланганидан кейин Европа Иттифоқининг Америка билан муносабатларини янгилаш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
Чоршанба куни Европа Иттифоқи Жорж Бушни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклаб¸ унинг келаси тўрт йиллик президентлиги давомида ЕИ ва АҚШ ўртасида самарали муносабатлар ўрнатилишига умидворлик билдирди.
Жума куни Европа Иттифоқи раҳбарлари Ироқ муваққат ҳукумати Бош вазири Ийяд Алавий билан учрашиб¸ Европа Итифоқининг Ироқ сайловлари ва мамлакатни қайта тиклаш учун кўрсатадиган молиявий ëрдами масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG