Линклар

АҚШ президентлик сайловларида Жорж Буш ғалаба қозонганидан кейин дунë раҳбарлари Ироқ ва Яқин Шарқ масалаларидаги бўлинишларни бартараф этишга яна даъват этмоқда.


Азизулло Арол

Олдин Бушнинг Ироқ босқинини "ғайри қонуний" деб баҳолаган БМТ Бош котиби Кофи Ананн эндиликда Буш ва унинг маъмурияти билан БМТ ва халқаро ҳамжамият олдида турган қатор масалалар устидан биргаликда ишлашни давом эттиришини баëн қилди.
Айни пайтда Ироқ урушига қарши чиққан Франция Президенти Жак Ширак ва Германия канцлери Герҳард Шрëйдер Бушни ғалаба билан табриклаб¸ АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайëрлигини билдиришди.
Ироқ урушида Бушнинг асосий иттифоқчиси Британия Бош вазири Тони Блэр Буш ва Европа Иттифоқини Ироқ ва бошқа масалаларда дарз кетган муносабатларни яхшилашга ҳамда Исроил-Фаластин низосини ҳал этишга қаратилган ҳаракатларни тиклашга чақирди.
"Яқин Шарқда тинчлик жараëнини қайта тиклаш бугунги кундаги асосий сиëсий вазифамиз. Шунинг учун терроризмга қарши урушда қатъиятли бўлишимиз керак"¸ - деди Блэр.
XS
SM
MD
LG