Линклар

Фаластин раҳбари Ясир Арафат саломатлиги ëмонлашган ва у реанимация бўлимига ўтказилган.


Азизулло Арол

Фаласти раҳбари ўтган ҳафтадан бери Франциядаги ҳарбий госпиталда тиббий кўрикдан ўтаëтган эди.
75 ëшли Арафат ëрдамчиларнинг айтишича¸ шифокорлар унинг соғлиги ëмонлашгани сабабини аниқлаш учун янги тиббий текширувдан ўтказмоқда.
Ахборот агентликлари Фаластин раҳбари ëрдамчиларига асосоланиб билдиришича¸ Арафатнинг ҳаëти жиддий хавф остида эмас.
Фаластин Ташқи ишлар вазири Набил Шаатнинг Рамаллоҳда мухбирларга айтишича¸ Арафат аҳволида ўзгариш йўқ. У жиддийлигича қолмоқда.
"Ўша-ўша¸ ўзгариш йўқ. Жиддийлигича қолмоқда. Чунки биз қандай ташхис қўйилганини билмаймиз. Аммо у француз шифокорлар томонидан яхши даволанмоқда"¸ - дейди Фаластин Ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG