Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:37

Жорж Бушнинг АҚШ Президенти этиб қайта сайланганига халқаро ҳамжамият муносабати


Чоршанба куни АҚШ Президенти Жорж Буш иккинчи марта тўрт йиллик муддатга Президент этиб сайланди. Терроризмга қарши кураш, Ироқ уруши, нефт нархининг ошгани, мамлакатдаги ишсизлик ва бошқа қатор муаммоларга қарамай, Буш президентликка даъвогар демократ Жон Керри устидан ишончли ғалабага эришди. Жорж Бушнинг президентлик сайловида ғалаба қозонишида қандай омиллар муҳим рол ўйнади? Ҳамкасбим Ҳасанжон билан студиядаги бугунги суҳбат шу мавзуда бўлади.

Ф.С.: Ҳасанжон, Америкадаги бу галги президентлик сайлови жуда қизғин ўтди. Президент Жорж Буш президентликка даъвогар Жон Керрига қараганда сайловчиларнинг 4 миллион овозини кўп олди. У америкаликларни қандай қилиб ўзига қаратиб олди?

Ҳ.: Фарангис, АҚШ Президенти Жорж Бушнинг қайта Президент этиб сайланганини йилнинг энг муҳим воқеаси, десак муболаға бўлмайди. Қатор муаммоларга қарамай Буш сайловлар олдидан гўёки иккига бўлиниб қолган Америка фуқароларининг ярмидан кўпини ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди.
Сайлов натижалари чоршанба куни расман эълон қилинганидан кейин Буш америкаликларга қарата сўзлаган нутқида:
”Президентликка қайта сайланиш халққа хизмат қилиш учун янги имконият яратади. Бизни ягона мамлакат, ягона конституция бирлаштиради ва бизнинг тақдиримиз бир. Агар биз бир ёқадан бош чиқариб биргаликда ишласак, Америка буюклиги чексиз бўлади“ - деди АҚШ раҳбари.
Фарангис, Буш ўз сайловчилари билан учрашувлар чоғида АҚШнинг солиқлар тўғрисидаги қонунларини ислоҳ қилишга, терроризмга қарши кураш, шунингдек, Афғонистон ва Ироқда демократия ўрнатишга ваъда берган.
Айни пайтда, у ўзини оғир вазиятда қатъий ҳаракат қилувчи давлат раҳбари сифатида ҳам намоён қила билди.
Кузатувчилар фикрича, Буш сайловолди кампанияси давомида Америка қадриятлари масаласига алоҳида эътибор қаратгани унга ғалаба келтирган.

Ф.С.: Америка қадриятлари, дедингиз Ҳасанжон . . .

Ҳ.: Ҳа Фарангис, Американинг Европаникидан фарқ қиладиган ўзига хос қадриятлари бор. Америкада динга эътиқод қилувчи одамлар кўп. Президент Жорж Буш ҳам диндор одам. У ҳар ҳафта оила аъзолари билан бирга ибодат қилиш учун черковга боради.
Кузатувчиларга кўра, президентлик сайловларида терроризмга қарши кураш ва иқтисодий масалалар билан бир қаторда аҳлоқий масалалар ҳам муҳим рол ўйнаган. Хусусан, Жорж Буш сайловолди кампанияси давомида агар Президент этиб қайта сайланса, абортни ва ҳомила асосида генетик тадқиқотлар ўтказилишини таъқиқлашини, шунингдек, бесоқолбозларнинг расман никоҳдан ўтишини таъқиқлашга ваъда берган. Кузатувчилар фикрича, айнан шу масалалар, Жорж Бушнинг президентлик сайловларида ғалаба қозонишида асосий рол ўйнаган.

Ф.С.: Ҳасанжон, келинг энди суҳбатимиз мавзуини бироз ўзгартирайлик. Жорж Буш АҚШ Президенти этиб қайта сайланганига халқаро ҳамжамият қандай муносабат билдирмоқда?

Ҳ.: Фарангиз, муносабатлар турлича.
Масалан, Германия Канцлери Герхард Шрёдер ўз мамлакати ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик яхшиланишда давом этишига умид қилишини билдирди.
Франция Президенти Жак Ширак Жорж Франция ва АҚШ ўртасидаги дўстлик ришталари Буш президентликнинг иккинчи муддатида мустаҳкамланишига умид билдирди.
Ироқ урушида АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган Британия Бош вазири Тони Блэр Жорж Бушни ғалабаси билан илиқ табриклади.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавиер Солана пайшанба куни Брюсселда АҚШдаги президентлик сайловига шундай муносабат билдирди:
”Менимча, АҚШдаги сайловлар кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Мен Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик давом этишига умид қиламан“ - деди Хавиер Солана.

Ф.С.: Жорж Буш АҚШ Президенти этиб қайта сайланганига Яқин Шарқ давлатлари қандай муносабат билдирди?

Ҳ.: Яқин Шарқда ҳам муносабатлар ҳар хил. Исроил ва АҚШ қўллаб-қувватлаётган Ироқ ҳукумати келаси тўрт йилда Буш маъмуриятига умидворлик билан қарамоқда.
Аксарият фаластинликлар эса, Буш Исроилга ёнбосиш сиёсатини яна давом эттиришидан хавотирда.
Ҳозирда Францияда даволанаётган Фаластин раҳбари Ясир Арафат Жорж Бушни сайловдаги ғалаба билан табриклаб, бундан буён Бушнинг Яқин Шарқ тинчлик жараёнида фаол қатнашишига умид билдирган.
Араб дунёсида эса, кузатувчилар иккинчи президентлик муддати давомида Жорж Бушнинг Судан, Эрон ва Сурияда ҳам Ироқдаги каби зўравонликлар юзага келтириши мумкинлигидан ташвиш билдирган.

Ф.С.: Ҳасанжон, АҚШ Президенти Жорж Буш иккинчи муддатга Президент этиб сайланганига Европа ва Яқин Шарқдаги муносабатлар тўғрисида гапирдингиз. Бушнинг ғалабасига МДҲ давлатларида қандай муносабат билдирди?

Ҳ.: Фарангис, Россия Президенти Владимир Путин (чоршанба куни кечқурун) телевидение орқали қилган чиқишида Жорж Бушни “мустаҳкам характерли одам” дея мақтади. Айни пайтда, Путин Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар мураккаблигича қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG