Линклар

Бугун Ироқ муваққат ҳукумати Бош Вазири Ийяд Алавий НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасига келди.


Тўлқин

Шунингдек, Ийяд Алавий Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари билан учрашади.
Европа Иттифоқининг Ироқда келгуси йил январида ўтказиладиган сайлов учун қўшимча яна 16 ярим миллион евро маблағ ажратиши кутилмоқда.
Пайшанба куни Алавий Германия ва Франция Ироқнинг тикланиши учун етарли даражада ҳаракат қилмаяпти, деб баёнот берган эди. Шу боис Франция Бош Вазири Жак Ширак Алавийнинг Европа Иттифоқи давлат раҳбарлари билан бугун бўлиб ўтадиган учрашувларида иштирок этишдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG