Линклар

Мардикорлик касбга айланган мамлакат


Турғунбек Андижон вилояти аҳлининг Қирғизистонга мардикорлик қилгани ўтиши ҳолатлари кўпайиб боряпти. Чегаранинг Қирғизистон томонида, асосан, ўзбекистонликлар тўпланадиган мардикор бозорлари юзага келган.

Пахтаобод туманининг Уйғур қишлоғи аҳолиси чегаранинг нариги томонида - Қирғизистон ҳудудида жойлашган мардикор бозорини “Канал” деб атайди. Бу ерда эрта саҳардан мардикорликка чиққан одамлар тўплана бошлайди. Ўзбекистоннинг шу яқин ўртадаги чегара қишлоқлари аҳли “Канал”га иш излаб келади.

Ўзбек мардикорларнинг айтишича, иш қидириб чиққанларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Ҳозир 50 ёшдан ўтган аёллар ҳам, мактаб ўқувчилари ҳам тирикчилик илинжида шу мардикор бозорига чиқмоқда. Мардикор эркаклар сони ҳам кундан-кун кўпайиб боряпти. Бозорга кунига тахминан 2 мингга яқин одам чиқади. Мардикорларнинг асосий қисми қирғиз фермерлари далаларида пахта теради.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда терилган бир килограмм пахтага 30 сўмдан пул тўлайди. Қирғиз фермерлари эса мардикорларга 26 сўмдан беради.

Мардикорларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда пахта нархи бирмунча баланд бўлса-да, иш ҳақи ўз вақтида берилмайди. Қирғиз фермерлари эса кунлигини-кунлик тўлайди. Мардикорлар кунига 2-2,5 минг сўм ишлайди.

Мардикор аёллардан бирининг сўзларига қараганда, илгари одамлар мардикорликдан номус қиларди. Ҳозир мардикорлик касбга айланиб қолди. Пахтаобод туманида 135 минг, Уйғур қишлоғида эса 18 минг аҳоли яшайди. Туманда бирорта завод-фабрика ишламайди. Қишлоқда эса иш умуман йўқ.
XS
SM
MD
LG