Линклар

Украинада Президентликка мухолифатдан кўрсатилган номзод Виктор Юшенконинг тарафдорлари бугун яна норозилик намойиши ўтказмоқчи эканликларини билдирди.

  • Барно Анвар

Улар Президентлик сайлови биринчи босқичи натижалари қалбакилаштирилган, деб норозилик билдиришмоқда. Украинанинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган мухолифат намойишларида сайлов участкаларидан олинган варақаларнинг нусхалари асосидаги натижалар эълон қилинади. Мухолифат вакиллари Украина халқига ўз исм-шарифи сайловчилар рўйҳатида қайд этилганини яна бир бор текшириб кўришини сўраб, мурожаат қилмоқчи.
XS
SM
MD
LG