Линклар

Париж госпиталида ётган Фаластин мухторияти етакчиси Ясир Арафат соғлиги ҳақида бир-бирига зид маълумотлар тобора кўпаймоқда.

  • Барно Анвар

Кеча Фаластин расмийлари Арафатнинг комада эканлигини айтишган эди. Бугун Исроилда чоп этиладиган “Эдиот ахронот” газетасининг Фаластиндаги манбаларга таянган ҳолда ёзишича, Ясир Арафат ҳушига келган. Исроил ҳукуматининг таъкидича, Фаластин етакчиси сунъий равишда ҳушига келтирилган бўлиши мумкин.
Ҳозирда Ясир Арафат ётган госпитал расмийларидан бири бундай деди:
“Ясир Арафатнинг соғлиги ёмонлашгани йўқ. Унинг соғлиги тўғрисида бюллетенга қайд этилган охирги текширув натижаларидан айтиш мумкинки, Арафатнинг соғлиги анча яхшиланган” .
Фаластин мухторияти расмийси Фарух Қаддумий эса бундай деди:
“Ясир Арафат ўзини яхши ҳис қилаяпти. Бироқ, даволаниш кўпроқ муддатга чўзилиши мумкин. Арафатнинг шифокорларидан бошқа манбалардан чиқаётган ҳамма ахборотлар нотўғри. Биз Арафатни даволаётган бир гуруҳ шифокорлардан бошқа ҳеч кимга унинг соғлиги тўғрисида ахборот бериш кафолатини бермаганимиз” .
XS
SM
MD
LG