Линклар

logo-print

Фаластин мухторияти Бош вазири Аҳмад Қурей бугун Ғазо минтақасида Фаластининг йирик жанггари гуруҳлари етакчилари билан олиб борган музокараларини якунлади.

  • Барно Анвар

Музокаралардан асосий мақсад — мухторият етакчиси Ясир Арафар вафот этган тақдирда ўзаро низоларнинг олдини олиш бўлди. Ҳозирда Арафат ваколатларининг айрим қисми Аҳмад Қурейга берилган.
Мухторият қонунчилигига биноан, Арафат вафот этган ёки ўз мажбуриятларини бажаришга яроқсиз бўлган тақдирда унинг вазифаларини вақтинча Парламент раиси бошқаради. Агар шундай бўлса, 60 кун ичида янги Фаластин етакчисини танлаш учун сайлов ўтказилиши лозим.
XS
SM
MD
LG