Линклар

Париж шаҳрида Европа иттифоқи ва Эрон ҳукумати расмийлари ўртасида Эрондаги уранни бойитиш тадқиқотларини тўхтатиш тўғрисида бораётган музокараларда ҳануз бир ечимга келинмади.

  • Барно Анвар

Бу ҳақда бугун Эрон миллий ҳавфсизлик кенгаши аъзоси Ҳассан Равхоний Эрон телевидениеси орқали хабар қилди. Равхонийнинг таъкидлашича, Эрон томони уранни бойитиш бўйича тадқиқотларни давом эттиришга ўзини қонунан ҳақли, деб ҳисоблайди ва бу ҳуқуқидан воз кечиш ниятида эмас.
АҚШ томони Эрон ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳукмига ҳавола этишни сўрамоқда. Бугун расмий ташриф билан Эронга борган Хитой халқ республикаси Ташқи ишлар вазири Ли Чжаоцзин бундай қарорга қарши эканлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG