Линклар

Маълумотларга кўра, Ироқнинг Самарра шаҳрида рўй берган кетма-кет портлашлар оқибатида тахминан 33 нафар одам қурбон бўлган.

  • Барно Анвар

Ўтган тундан Америка Қўшма Штатлари ҳарбий ҳаво кучлари Фаллужа шаҳрини ўққа тута бошлади. Яқин фурсатларда шаҳарда жойлашган исёнчиларга қарши йирик ҳарбий ҳаракатлар бошланиши кутилмоқда. АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Фаллужа аҳолисидан шаҳарни тарк этишини сўрамоқда.
Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ияд Алавий бугун бундай деди:
“Фаллужа шаҳрида тинч йўл билан барқарорликка эришиш имкониятлари қолмади. Аҳолининг асосий қисми шаҳарни тарк этди. Шаҳарда фақат исёнчилар ва жанггари гуруҳлар қолди. Биз уларнинг тўғри қарорга келишига умид қилаяпмиз. Акс ҳолда эса уларни суд олдида жавоб беришга мажбур қиламиз” .
Ўтган тунда Фаллужа шаҳридаги бомбардимонда жароҳатланган фуқаролардан бири эса шундай дейди:
“Кеча кечқурун намоздан кейин Фаллужа шаҳри аҳолиси учун Саудия Арабистони ёрдамида қуриб берилган госпитал биносига иккита ракета келиб тушди. Ахир бу ерда Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг жанггарилари нима қилсин? Бу ерда ҳеч қанақа исёнчи, ҳеч қанақа жанггари йўқ. Мен Ироқ ҳукуматидан илтимос қиламиз: биз сизнинг фуқароларингизмиз, Фаллужага ҳужум қилманг! "
XS
SM
MD
LG