Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:30

АҚШ кучлари Фаллужа бўсағасида


Арол АҚШ ва Ироқ расмийлари Ироқда январ ойида ўтказилиши кутилаëтган умумхалқ сайловларига қадар Фаллужа шаҳрини қўзғолончилардан тозалашга уринмоқда. Шу мақсадда шаҳар ҳарбий кучлар томонидан қуршовга олинган. Тахминан 10 минг Америка аскари Фаллужага ҳужум қилишга шай бўлиб турибди. Шаҳарга бир неча минг жанггари яшириниб олгани айтилмоқда. БМТ Бош котиби Фаллужага ҳужум қилмасликка чақирмоқда.

Бағдод ғарбида жойлашган Фаллужада¸ асосан суннийлар яшайди. Шаҳарга Ал- Қайдага алоқадор иорданиялик жанггари Абу Мусаб аз-Зарқавий етакчилигидаги гуруҳ жойлашиб олгани айтилмоқда. Маълумки Зарқавий гуруҳи Ироқда одам ўғирлаш ва турли ҳужум ва портлашларни уюштирганликда айбланмоқда.
2005 йил январ ойида ўтказилиши мўлжалланган сайловларгача ичëнчиларни бартараф этиш учун АҚШ ва Ироқ ҳарбий кучлари шаҳарга ҳужум қилишга сўнгги тайëргарликларини бошлаган. Жумадан шанбага ўтар кечаси АҚШ ҳарбий учқичлари Фаллужага бир неча бомба ташлаган. Маҳаллий аҳолига кўра¸ бу ҳужум кейинги ойларда қилинган энг қаттиқ ҳужум бўлган.
Айни пайтда 10 мингдан кўпроқ Америка аскари шаҳарга ҳужум қилишга ҳозирланиб турибди. Кеча АҚШ учқичлари ҳаводан варақалар тарқатиб¸ аëллар¸ болалар ва қуролсиз одамларни ҳужум бошланишидан олдин шаҳарни тарк этишга чақирди. Аҳолиси сони 300 минг атрофида бўлган Фаллужадан кўпчилик аҳоли уй-жойини ташлаб шаҳардан тахминан 65 километр узоққа чиқиб кетган.

Фаллужага босим кучайтирилган айни дамда исëнчиларнинг АҚШ кучларига қилган ҳужуми натижасида бир Америка аскари ҳалок бўлди бошқа беш аскар жароҳатланди.
Вазият хусусида фикр билдирган Ироқ муваққат ҳукумати Бош вазири Ийяд Алавийнинг айтишича¸ зиддиятларни тинч йўл билан бартараф этиш учун вақт ўтиб бормоқда.
Айни пайтда БМТ Бош котиби Кофи Аннан шанба куни АҚШ¸ Британия ва Ироқ ҳукумат расмийларига мактуб йўллаб¸ Фаллужага ҳужум қилиш Ироқдаги вазиятни мураккаблаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аннан суннийлар шаҳри Фаллужага кенг кўламли ҳужум бошланса¸ олдинда турган сайловлар режасига зарар етказади¸ деб ҳисоблайди. Сайловга эса уч ойдан камроқ вақт қолди.
БМТнинг сайловлар бўйича вакили Карина Переллининг мухбирларга айтишича¸ шу ҳафта Ироқда овоз берувчиларни рўйхатга олувчи 542 марказнинг 85 фоизи ишга тушган. Унга кўра¸ бу соҳада БМТ мутахассислари мамлакат ташқарисида жиддий иш олиб боришган.
Переллининг билдиришича¸ Ироқнинг уч асосий шаҳари: Фаллужа¸ Рамадий ва Мосулда хавфсизлик таъминланмагани сайловчиларни рўйхатга олиш жараëнини мураккаблаштирмоқда. Лекин шунга қарамай¸ у мазкур шаҳарлар аҳолисининг сайловда қатнашишини ташкил этиш мумкин¸ деб ҳисоблайди.
Ироқда сайловлар муваффақиятли ўтиши учун БМТ имкон қадар ўз ходимлари сонини кўпайтиришни режалаштирган. Ҳозир Ироқда БМТнинг 35 нафар ходими сайлов билан боғлиқ масалалар билан шуғулланмоқда.
XS
SM
MD
LG