Линклар

Арафат саломатлиги ва Яӄин Шарӄдаги хавфсизлик


Фарангис Саид Бир ҳафтадан буён Франция пойтахти яӄинидаги ҳарбий касалхонада даволанаётган Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафатнинг аҳволи хусусида турли, зиддиятли маълумотлар берилмоӄда. Баъзилар унинг вафот этганини тахмин ӄилса, бошӄалар Арафат тирик, дея таъкидламоӄда. Айни ваӄтда Фаластин расмийлари ва Исроил ҳукумати ўртасида Арафатни ӄаерда дафн этиш устида музокара давом этмоӄда. Мана шу мавзуда ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз. Хўш, Фарангис, Арафатнинг саломатлиги ҳаӄида сўнгги маълумотлар ӄандай?

ФС: Арафатни даволаётган докторлар журналистларга деярли маълумот бермаяпти. Жума кечӄурун Париж яӄинидаги госпитал ходими Кристиан Эстрипо бундай деди:

”Президент Ясир Арафат саломатлиги ёмонлашмади. Бундан олдин ўтказилган текширув натижаси билан ӄиёслаганда, унинг аҳволи барӄарор.

Докторлар берган маълумотдан ташӄари, Фаластин расмийлари, Исроил сиёсатчилари ва матбуотда берилаётган хабарлар ҳар хил, бир-бирига зид маълумотлар ҳам бор.

Ҳа, Фаластиннинг Париждаги вакили жума куни Арафат кома ҳолатида эканлигини маълум ӄилиб, унинг бу ҳолатдан чиӄмаслигини айтган эди. Исроил расмийси Арафатнинг мияси ўлган, унинг ҳаёти сунъий равишда, тиббий ускуна ёрдамида таъминланмоӄда, деб айтди. Шанба куни Исроилда чиӄадиган бир газета Арафат ўзига келди ва докторлари билан суҳбатлашди, деган хабарни тарӄатди. Айни ваӄтда, Фаластиннинг яна бир расмийси Арафат комада эмас, деб таъкидлади. Хуллас, хабарлар бир-бирига зид.

Бунинг сабаби шунда-ки, суҳбатимиз бошида айтиб ўтганингиздек, Арафатнинг ӄаерда дафн этилиши масаласи ҳамон ҳал этилмаган. Арафатнинг ўзининг Қуддусда дафн этилсам, деган истак билдирган. Фаластин расмийлари Исроил ҳукуматига мурожаат ӄилди, аммо ҳозиргача Исроил раҳбарияти сўровни рад этди.

СУ: Нима сабабдан Исроил ҳукумати Арафатнинг Қуддусда дафн этилиши хоҳламаяпти?

ФС: Бунинг икки асосий сабаби бор. Маълумки, Қуддус ҳам яҳудийлар, ҳам насронийлар, ҳам мусулмонлар учун муӄаддас шаҳар ҳисобланади. Уни назорат ӄилаётган Исроил учун Фаластин раҳбари Арафатнинг Қуддус ерида дафн этилиши катта рамзий аҳамиятга эга бўлишини яхши тушунади. Исроил Адлия взаири Йосеф Лэпид бу ҳаӄда бундай деди:

”Қуддус шаҳрида яҳудий ӄироллари дафн этилган. Биз бу шаҳарда араб террорчиси ва ӄотилнинг дафн этилишини хоҳламаймиз,” - деди у Арафатни назарда тутиб.

Иккинчи сабаб – хавфсизлик масаласидир. Арафатни дафн этиш маросимида ӄатнашиш истагини турли давлатлар раҳбарлари, хусусан, Исроил билан ёмон муносабатда бўлган Эрон ва Сурия раҳбарлари ӄаторида Ҳамас каби ташкилотлар етакчилари ҳам билдириши мумкин. Исроил расмийлари фикрича, агар Арафат Қуддусда дафн этилса, у ердаги вазиятга таҳлика солиши мумкин. Исроил ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтириш муаммосига юз тутади.

СУ: Фарангис, бундан ташӄари, афтидан, Арафат ўрнига Фаластин раҳбари этиб ким сайланишининг номаълумлиги ҳам унинг (ҳаӄиӄатан ҳам, у оламдан кўз юмган бўлса), дафн этилиши масаласини чўзяпти, шундайми?

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, Сарвар ака, Арафатнинг сиёсий вориси кимлиги масаласи ниҳоятда муҳим. Бу мавзуга биз ўтган дастурларимизда ҳам тўхталган эдик. Афтидан, унинг ўрнини ким эгаллаши юзасидан бир тўхтамга келинган эмас. Ӄонунларга кўра, Арафат ўлимидан 60 кун ўтиб, Фаластинда сайлов ўтказилиши ва Фаластиннинг янги президенти сайланиши керак. Ҳозирча, ҳукумат аъзолари ва ФОТ раҳбарлари, хусусан Бош вазир Аҳмад Қурай ва собиӄ Бош вазир Маҳмуд Аббос Арафат вазифаларини ўзаро таӄсимлаб олди. Лекин бу улар ҳокимиятни бошӄариш масаласида муросага эришди, дейиш учун асос бермайди. Чунки, бир тарафдан, бу ва айрим бошӄа сиёсатчилар ҳокимият учун курашни давом эттириши мумкин. Бошӄа тарафдан, кўпчилик фаластинликлар миллат отаси, Фаластин озодлиги учун курашчи Арафат ўрнини ҳеч ким болса олмайди, деган фикрда. Ва яна бир омил шу-ки, Фаластинни ким бошӄариши Исроил, АҚШ, Европа Иттифоӄи ва Россиянинг бу масала юзасидан позициясига ҳам боғлиӄ.
XS
SM
MD
LG