Линклар

logo-print

Франция ҳукумати Жанубий Африка давлати — Кот Д’Ивуарга қўшимча ҳарбий кучларини жўнатди.

  • Барно Анвар

Шанба куни бу ерда француз тинчликпарвар кучлари билан ҳукумат қўшинлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Расмий Париж Кот Д’Ивуар Президенти Лоран Гбагбони мамлакатдаги исёнчилар билан тузилган сулҳга риоя этишга чақирмоқда.
Айрим маълумотларга кўра, француз ҳарбийлари Абижан аэропорти теграсида французларга қарши намойишларда иштирок этаётган 3 нафар маҳаллий аҳолини отиб ташлаган. Шунингдек, шанба куни Кот Д’Ивуар авиацияси амалга оширган бомбардимонда француз тинчликпарпавар кучларининг 9 нафар аскари қурбон бўлди. Бунга жавоб тариқасида французлар маҳаллий ҳарбий ҳаво кучларининг 2 самолёти ва уч вертолётини портлатиб юбордилар.
2002 йилдан буён БМТ ва Франция тинчликпарвар кучлари Кот Д’Ивуар ҳукумати ва исёнчилари ўртасида эришилган сулҳга риоя этилишини назорат қилиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG