Линклар

Жанубий Осетия ҳукумати Грузия томонини ўзаро келишувни бузганликда айбламоқда.

  • Барно Анвар

Шанба куни томонлар Грузияда гаровга олинган тахминан 10 нафар осетиялик фуқарони озод этишга келишиб олган эди. Жанубий Осетия Ахборот ва матбуот қўмитаси раҳбари Ирина Гаголеванинг маълум қилишича, осетиияликларни грузин қишлоғи аҳолиси гаровга олган. Бу ўтган чоршанба куни бир маҳаллий грузиннинг йўқолиб қолганига норозилик тарзида қилинди, дейди қўмита раҳбари.
Грузия полицияси вакиллари эса жанубий Осетияда қўлга олинган 3 нафар грузиялик фуқаро ўтган тунда қўйиб юборилганини хабар қилди. Айни манбанинг яна билдиришича, шу кунларда Жанубий Осетияда яна 30 нафар Грузия фуқароси ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG