Линклар

logo-print

Бугун Эрон ҳукумати Теҳрон ядровий дастури борасида Европа иттифоқи билан дастлабки келишувга эришилганини маълум қилди.

  • Барно Анвар

Куни кеча Парижда бўлиб ўтган икки кунлик музокараларда қатнашган Эрон делегацияси раҳбари Хуссайин Мусавиана сўзларига кўра, музокаралар чоғида эришилган келишув ҳужжати Эрон, Буюк Британия, Германия ва Франция раҳбарияти ҳукмига ҳавола этилади.
Европа Иттифоқи давлатлари Эронни уранни бойитиш тадқиқиотларидан воз кечишга кўндиришга уринмоқда. Улар мазкур тадқиқотлар давом этса, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкция эълон қилиши эҳтимоли борлигини билдирмоқдалар.
АҚШ томони эса Эрон яширин тарзда ядровий қурол тадқиқотлари билан шуғулланаяпти, деб ҳисобламоқда. Расмий Теҳрон эса буни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG