Линклар

Исроил махсус хизмат вакиллари Фаластин мухторияти етакчиси Ясир Арафат вафот этган тақдирда унинг Ғазо минтақасида дафн этиш маросимига тайёргарлик кўришди, дея маълум қилди бугун Исроил Мудофаа вазири Шоул Мофаз.

  • Барно Анвар

Унинг сўзларига кўра, Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги фаластинликларни Ғазо минтақасига олиб бориш ва Исроил билан дипломатик муносабатларга эга бўлмаган араб давлатлари етакчиларининг бу ҳудудга келиши хусусида гап бормоқда.
Фаластин мухторияти расмийлари эса оғир аҳволда Париж госпиталида ётган Ясир Арафат Қуддус шаҳрига дафн этилишини ихтиёр қилган. Шифокорлар 75 ёшли Арафатга ҳали ҳануз якуний ташҳис қўймадилар. Эслатиб ўтамиз, Арафатнинг соғлиги бир ҳафта муқаддам тўсатдан оғирлашиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG