Линклар

Ироқнинг ғарбидаги Ал-Анбар вилоятида исёнчилар ҳужуми оқибатида камида 21 нафар полициячи қурбон бўлди.

  • Барно Анвар

Франс-Пресс агентлигининг хабарига кўра, 200 нафарга яқин исёнчи Хадитҳа ва Хақлания шаҳарларидаги полиция маҳкамаларига ҳужум қилган. Улар полициячиларни қуролсизлантиришган ва ўлдиришган.
Америка ҳарбийлари эса Фаллужа шаҳрига ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бунинг учун 10 мингга яқин ҳарбий сафарбар қилинган.
Америка ҳарбий қўмондонлиги вакили генерал Жон Саттлер бугун бундай деди:
“Шаҳарда, асосан, жиноятчилар, қароқчилар бошқарувни қўлга олган. Биз бунга барҳам беришимиз керак. Биз шаҳарга киришимиз ва уларнинг ҳаракатларини тўхтатишимиз керак Шундагина шаҳарда тинчлик ўрнатилиши мумкин” .
Айни вақтда шаҳарнинг исёнчилар жойлашган, деб ҳисобланган нуқталари Америка ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилинмоқда. Бомбардимон туфайли жабр кўрганларнинг аниқ сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG