Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати вакили бугундан бошлаб, бутун Ироқ бўйлаб 60 кунлик фавқулодда вазият жорий этилганини хабар қилди.

  • Барно Анвар

Мамлакатнинг, асосан, курд миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган шимолий ҳудудлари бундан мустаснодир. Бу ҳақда бугун Ироқ Бош вазири Ияд Алавий баёнот берди.

“Кундалик зулм-зўравонликнинг асосий жарбдийдалари болалар ва аёллар бўлаётганини, жиноятчилар ва террорчилар ҳукумат ишига халақит беришни кўзлаётганини, бўлажак сайловларни тўхтатишга ҳаракат қилишаётганини, бу ҳаракатларга тинч йўл билан барҳам беришнинг имкони қолмаганини ҳисобга олган ҳолда биз мамлакат 60 кунлик фавқулодда вазият тизимини жорий этдик. Шимолдаги Курдистонгина бундан мустаснодир”, — деди Ияд Алавий.
XS
SM
MD
LG