Линклар

“Лайлатул қадр”да ким нима сўрайди?


Зикрилло Ишонч Кўплаб мусулмонлар муқаддас рамазон ойининг охирги ўн кунида, тахминан мазкур ойнинг 26-кунидан 27-сига ўтар кечаси “Лайлатул қадр” (Қадр кечаси) юз беришига қаттиқ ишонади. Бу вақтда аксарият мусулмонлар бутун тун бўйи бедор бўлиб, тоат-ибодат қилади.

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг сўзларига қараганда, Қадр кечаси икки хил маънода тушунилади. Биринчиси, Аллоҳ олдидаги энг қадрли, ҳурматли ва шарафли кеча. Иккинчиси, бандаларнинг тақдирлари, ризқлари тушадиган, улуғ дуолари қабул бўладиган кеча. Бу тунда бедор бўлиб, тоат-ибодат қилиш лозим. Мазкур кечада қилинган барча ибодатларга жуда катта ажрлар ёзилади.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган ўзбекистонлик диндорларнинг кўпчилиги бу кечани бедор ўтказиб, тоат-ибодатда бўлишини билдирди. Улар тунги ибодатлар вақтида Аллоҳдан яқинларига соғ-саломатлик, беморларга шифо, юртга тинчлик, барака ва арзончилик, қамоқда бегуноҳ ётган фуқароларга озодлик, амалдорларга инсоф, одамларга эркин ҳаёт сўрашини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG