Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:54

Ўзбекистондаги сўз ва матбуот эркинлиги билан боғлиқ мониторинг натижалари


Феруза Яқинда “Одил сўз” халқаро ташкилоти Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги билан боғлиқ мониторингнинг сентябрь ойи натижаларини эълон қилди.

Мониторингда Ўзбекистонда баъзи ахборот сайтларга ёки алоҳида мақолаларга киришга тўсиқлар қўйилгани, хорижий ва баъзи маҳаллий журналистларга нисбатан расмий идоралар вакиллари қўпол муомалада бўлиши каби кўплаб қонунбузарлик ҳолатлари тилга олинган.

Мониторингда ёзилишича, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова муассислигида бир неча ой муқаддам нашр этила бошланган “Юлдуз” кўнгилочар газетаси ўз фаолияти тўхтатган. Газета ёпилишига муассисга юқоридан кўрсатма берилгани сабаб бўлган.

“Озодлик” мухбирининг ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида “Юлдуз” газетаси муассиси ва таҳририяти билан боғланиш учун қилган ҳаракатлари самара бермади.

Мониторингда Ўзбекистондан Беслан қурбонларига жўнатилаётган инсонпарварлик ёрдами ва 11 октябрда фазога парвоз қилиши кутилаётган ўзбек космонавти (Россия фуқароси) Солижон Шарипов ҳақидаги материалларни чоп этмагани учун “Ташкентская правда” газетаси раҳбариятига эътироз билдирилган бир мақола тилга олинади. Мазкур мақолада таъкидланишича, “Меҳржон” жамғармаси Бесланга инсонпарварлик ёрдами жўнатиш вақтида ушбу газета мухбирини ҳам ўз ҳисобидан жўнатишни таклиф этган. Бироқ газета раҳбарияти бу таклифни рад этган.

“Ташкентская правда” газетаси вакили мазкур эътироз юзасидан “Озодлик” мухбирига қуйидагича фикр билдирди:

“Бу ҳолат газетанинг ўз шарт-шароити билан боғлиқ. Қандайдир муаллифнинг мақоласи дарҳол чоп этилмагани сабаби жуда оддий. Демак ўша куни газета Ўзбекистонга оид бундан-да муҳимроқ бошқа материаллар билан тўлган бўлиши мумкин. Бунга сиёсатнинг ҳеч қанақа алоқаси йўқ”.

“Одил сўз” мониторингида Ўзбекистон Олий суди вакилларининг “Халқ сўзи газетасида босилган, “Ҳуррият”, “Моҳият”, “Адолат” газеталари фаолияти танқид қилинган мақоласи тилга олинади. Мақола муаллифлари номи зикр этилган газеталарни мамлакат судлари ҳақида улар ҳукм чиқармасдан туриб нохолис баҳо беришда айблайди.

“Ҳуррият” газетаси ходими Турсунали Акбаров “Озодлик” мухбири билан суҳбатда Олий суд вакилларининг бу хулосасига ўз муносабатини билдирди.
XS
SM
MD
LG