Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:53

Аҳолининг сайловга лоқайдлиги – ишончсизлик белгиси


Басира “Озодлик” мухбири Ўзбекистонда 26 декабрь куни бўлиб ўтадиган икки палатали парламент сайлови ҳақида бухоролик сайловчилар қандай фикрда эканини ўрганишга ҳаракат қилди.

Мухбир билан суҳбатда бўлганларнинг аксарияти нафақат икки палатали парламент, балки ушбу сайлов ҳақида ҳам етарли маълумотга эга эмаслиги маълум бўлди.

Бухородаги ҳуқуқий-гуманитар марказ раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг сўзларига қараганда, ҳозирги сайловолди ташвиқотлари шўро давридаги кўзбўямачиликларни эслатади. Ҳозир ҳам илгаригидек жамиятга таъсир кўрсатувчи маъмурий ресурслардан фойдаланилмоқда.

“Аввал қандай бўлган билмадим, аммо ҳозир жамиятда маъмуриятга ишонч йўқолган. Фуқаролар ҳокимият ва партиялар вакиллари, келиб чиқиши давлат тузилмасига бориб тақалувчи мустақил ташаббус гуруҳлари ваъда бераётган ўзгаришларга ишонмайди. Шунинг учун ахборотга эҳтиёж йўқ. Айни шу сабабли одамлар 26 декабрь куни қандай муҳим тадбир бўлиши ҳақида маълумотга эга эмаслигидан ажабланиш керак эмас”, деди Ш.Ғаниев.

Ш.Ғаниевнинг таъкидлашича, ўтган йиллар таъсири ўлароқ, фуқаролар ҳақиқий мухолифат йўқлиги ва жамиятда яхши томонга ўзгаришлар бўлмаслигига ўрганиб қолган. Аҳолининг муҳим тадбирга лоқайдлиги уларнинг сайловга нисбатан ишончсизлиги билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG