Линклар

logo-print

Толиб Ёқубов сайт очди


Озодбек Яқинда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Интернетда ўз сайтини ишга туширди. Жамият раҳбари Толиб Ёқубовнинг сўзларига қараганда, жамиятнинг расмий сайти иш бошлаганига икки кун бўлди.

Сайтга мазкур ташкилотнинг кўп йиллардан бери эълон қилиб келинаётган мақолалари, мурожаатлари, баёнотлари жойлаштирилган. Сайтга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро ҳужжатлар ҳам киритилади.

Т.Ёқубов жамият сайтига ўқувчиларнинг эркин киришига тўсиқлар қўйилишидан хавотирда эканини билдирди.

Жамият аъзолари ташкилотга мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан ташқари уларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб боради. Т.Ёқубовнинг таъкидлашича, сайт орқали маслаҳатга муҳтож кишилар билан мулоқот ўрнатиш ҳозирча режалаштирилмаган. Лекин кейинчалик бу иш йўлга қўйилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG