Линклар

Голландиянинг Айндховен шаҳридаги мусулмонларга қарашли мактаблардан бирида портлаш содир бўлди.


Фарруҳ Юсуфий

Портлашда оқибатида ҳеч ким зарар кўрмади. Полициянинг таҳминларига кўра, портлаш Голландиялик кинорежиссер Тео ван Гогнинг радикал исломчи томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тео ван Гог ўтган сешанба куни ўлдирилган эди. Голландиялик режиссернинг мусулмон жамиятида аёлнинг хўрланишини танқид қилган фильми мамлакатдаги мусулмонлар орасида норозиликларга сабаб бўлган эди.
Айни пайтда, режиссер ўлимидан сўнг Голландяда учта масжидга ўт қўйилди. Айндховен мэрининг айтишига кўра, шаҳардаги масжид ва мусулмон мактабларида қўриқлаш ишлари кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG