Линклар

Африка иттифоқи ғарбий Афркадаги Фил Суяги Соҳили ва Франция ҳукуматлари ўртасидаги можарони ҳал этишни Жанубий Африка Республикаси Президенти Табо Мбекига топширди.


Фарруҳ Юсуфий

Можаро ўтган шанба куни БМТнинг тинчлик сақловчи кучлар таркибидаги тўққиз француз ҳарбийси ўлдирилганида бошланган эди. Француз ҳарбийлари махаллий кучлар харбий самолётлари жанггарилар ушлаб турган Боаке шаҳарчасини бомбардимон қилган пайтда халок бўлган. Бомбардимонга жавобан Француз кучлари ҳукумат самолёт ва вертолётларини бомбардимон қилган. Шундан сўнг, мамлакат пойтахти Абижанда ғазабланган оломон Француз фуқароларини излай бошлаган.
Мамлакат президенти Лорен Мгабо Фрация ҳарбийлари Фил Суяги Соҳили олиб чиқилишини талаб қилган эди. Лекин БМТ хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги француз қўшинлари сонининг кўпайтирилшини қўллаб-қувватлади.
XS
SM
MD
LG