Линклар

logo-print

Эрон, Европа иттифоқи ва Халқаро атом энергияси агентлиги расмийлари Теҳроннинг ядровий дастури бўйича имзоланган дастлабки келишувга эҳтиёткорлик билан муносабат билдиришди.


Фарруҳ Юсуфий

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл Барадей Эрон ҳамда Британия, Франция ва Германия ишлаб чиққан режаларни кўриб чиқиши кераклигини айтди.
“Билишимча, бу келишув вақтинчалик ва ҳали тасдиқлангани йўқ. Мен иккала томон билан гаплашдим ва умид қиламанки, кейинги бир неча кун давомида томонлар яна учрашганида бу келишувни тасдиқлайдилар. Ўйлайманки, бу энг тўғри чора бўлади.”, - деди халқаро атом энергияси агентлиги бошлиғи.
Эл Барадей айни келишув Эроннинг уранни бойитиш дастурини тўхтатишига олиб келишига умид қилишини айтди.
Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъул вакили Хавьер Солана ҳам Эрон ва Европа иттифоқи ўртасидаги якуний келишув тезроқ имзоланишига умид қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG