Линклар

Эрон ва Европа Иттифоқи ядро масаласида дастлабки келишувга эришди

  • Ҳасанжон

Эрон бир неча йилдан бери атом электр станцияси қуриш устида иш олиб бормоқда. АҚШ эса атом станцияси баҳонасида Теҳрон ҳукумати ядровий қурол яратишга уринаётгани ҳақида ташвиш билдирмоқда. Эрон расмийлари Вашингтоннинг бу даъвосини рад этиб, мамлакатда уранни бойитиш ишлари фақат тинч мақсадларда амалга оширилаётганини таъкидламоқда. Ўтган ҳафта охирида Парижда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавиер Солана, Британия, Германия, Франция ва Эрон расмийлари ўртасида айни масалада музокара бўлиб ўтди. Сўзлашувлар чоғида томонлар Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини тўхтатиши борасида дастлабки келишувга эришилди. Ҳамкасбим Ҳасанжон билан студиядаги бугунги суҳбат ана шу мавзуда бўлади.

А.И.: Ҳасанжон, маълум бўлишича Европа Иттифоқи ва Эрон расмийлари ўртасида шунга ўхшаш келишув ўтган йил октябр ойида ҳам эришидган. Ҳозирги келишув аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?

Ҳ.: Абдулла, бу галги сўзлашувлар чоғида Теҳрон ҳукумати ўзининг уранни бойитиш дастурини дархол тўхтатса, бу масала шу ой охирида БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига қўйилмаслиги ваъда қилинган. Бу биринчидан.
Иккинчидан, Европа Иттифоқи вакиллари Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, хусусан савдо соҳасида Эронга маълум имтиёзлар бершини ҳам ваъда қилган.

Бундан ташқари, ўтган галги келишувда бир неча мавхум жойлар бўлган. Масалан, аввалги келишув пухта ишланмаган бўлиб, унда Эронда центирифугалар қурилиши эмас, балки лабораторияларда ўтказилаётган уранни бойитиш ишлари тўхтатилиши назарда тутилган.

Шунингдек, Европа Иттифоқи Эронга савдо соҳасида имтиёзлар бериишни ваъда қилган. Аммо ўша имтиёзлар нимадан иборат экани аниқ кўрсатилмаган. Шу боис ўша келишув ярим йил ўтмасдан йўққа чиқди. Европа Иттифоқи ва Эрон вакиллари эришган охирги келишувда томонлар мажбурияти аниқ белгиланган. Теҳрон расмийлари бир неча кун ичида келишувга рози ёки рози эмаслиги ҳақида узил-кесил жавоб бериши керак. Чунки Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий дастури масаласи БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига қўйилиши ёки қўйилмаслиги тўғрисида 25 ноябр куни бўладиган йиғилишида қарор чиқариши керак. Агентлик вакилига кўра, расмий ҳужжатини тайёрлаш учун эса ташкилотга камида ўн кун вақт керак бўлади.

А.И. Маълумки, Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий дастурига оид масалаларда фаол қатнашиб келяпти. Агентлик Европа Иттифоқи ва Эрон вакиллари эришган келишувга қандай муносабат билдирди?

Халқаро атом энергияси агентлиги эришилган келишувга эҳтиёткорлик билан муносабат билдирди. Ташкилот раҳбари Муҳаммад Эл Барадей келишувнинг айрим бандларига янада ойдинлик киритилиши кераклигини айтади:

”Бу дастлабки келишув ва у хали тасдиқланиши керак. Мен анча вақтдан бери икки томон вакиллари билан мулоқотда бўлиб келяпман. Улар бир неча кун давомида масалани пухта ўрганиб, шартнома имзолашади, деган умиддаман. Бу - тўғри йўл сари ташланган қадам бўлади“ - деди Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Эл Барадей.

А.И.: Парижда эришилган охирги келишув аввалгиси каби муваффақиятсизликка учраса, унда нима бўлади?

Ҳ.: Абдулла Искандар, АҚШ расмийларига кўра, Давлат Котиби ўринбосари Жон Болтон жума куни Британия, Германия ва франциялик ҳамкасбларига ёзган мактубида, агар музокаралар муваффақиятсизликка учраса, Европа Иттифоқи Эроннинг ядровий дастури Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига қўйилиши тўғрисидаги Вашингтон расмийлари ташаббусини қўллаб-қувватлабшига умид билдирган. Эрон томони Европа Иттифоқи ташаббусларини рад этадиган бўлса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши иқтисодий санкция жорий этиш масаласини кўриб чиқади.

А.И.: Агар Теҳрон расмийлари Европа Иттифоқи талабларини бажармаса Эронга қарши ҳарбий куч ишлатилиши мумкинми?

Ҳ.: Абдулла Искандар, баъзи тадқиқот марказлари таҳлилчилари, Эроннинг ядровий қуроллар дастурини йўқ қилиш учун АҚШ расмийлари маълум объектларга ҳаво зарбаси бериш масаласини кун тартибига қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деган фикр билдирмоқда.

Лекин Британия Ташқи Ишлар вазири Жэк Строу пайшанба куни ББС радиосига берган интервюсида Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш тўғрисида гап бўлиши мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлади. Строу: “Мен Эронга қарши ҳарбий куч қўллашга хеч қандай сабаб кўмаяпман”, дея жавоб берди мухбир билан суҳбатда.

Айни пайтда, шанба куни Теҳронга сафари чоғида Хитой Ташқи ишлар вазири Ли Жаоксинг ўз мамлакати Эроннинг ядровий дастури БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама этилишини хоҳламаслигини, чунки бу масалани дипломатик йўл орқали хал этишга халақит беришини билдирди.

А.И.:Раҳмат Ҳасанжон
XS
SM
MD
LG