Линклар

logo-print

Олинган охирги хабарларга кўра, Франциядаги харбий госпиталда ётган Ясир Арафат саломатлиги анча оғирлашган.


75 ёшли Фаластин мухторияти етакчиси аниқланмаган қон касаллиги билан хасталанган. Франциядаги харбий госпитал вакили Арафат аҳволи ҳақида бундай деди:
“Президент Ясир Арафатнинг саломатлиги 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашди. Ундаги кома ҳолати янада оғирлашди”.
Душанба куни Фаластин мухториятининг уч расмийси Арафат ҳолидан хабар олгани Парижга борган эди.
Бош вазир Ахмад Қурай, Ташқи ишлар вазири Набил Шаат ва Фаластин озодлиги ташкилоти бош котиби Махмуд Аббос сешанба куни Франция расмийлари билан Ясир Арафат ҳолидан хабар олиш масаласини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Ясир Арафатнинг рафиқаси Суха Арафат уч Фаластин маъмурияти расмийсининг турмуш ўртоғи хузурига киришини истасмаслигини айтган эди.
Лекин, Франция ташқи ишлар вазири Мишель Барнье Фаластин раҳбариятига Арафатни бориб кўришга имкон берилиши кераклигини таъкидлади.
Ясир Арафатнинг ёрдамчиси Муҳаммад Рашид ҳам расмийларнинг арафат ҳолидан ҳабар олиши зарурлигини айтди.
“Бу жуда катта масъулиятдир ва бу ердагилар Президент Арафатнинг маслаҳатчилари ва вакиллари бу масалани ўзлари ҳал этишлари тўғри эмас. Бу оила ёки президент маъмурияти миқёсдаги масала эмас. Бу энди миллий миқёсдаги масала” , - деди Муҳаммад Рашид.
XS
SM
MD
LG