Линклар

Ироққа оид яна бир ҳабарга кўра, бугун Суннийлар сиёсий партияси Ироқ муваққат ҳукумати таркибидан чиқишини эълон қилди.


Ироқ муваққат ассамблеясининг вакили Муҳсин Абул Намиднинг сўзларига кўра, Суннийларнинг Ироқ Ислом партияси АҚШнинг Фаллужада олиб бораётган хужумларга норозилик ўлароқ ҳукумат таркибидан чиққан.
Айни пайтда, Россия ҳам Фаллужада олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар мамлакатда январ ойига белгиланган президентлик сайловларига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида хавотир билдирмоқда.
Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, Россия ҳукумати Фаллужадаги ҳарбий оперция тинч аҳоли орасида кўп қурбонлар бўлишига олиб келмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
Туркия ташқи ишлари вазири Абдулло Гул ҳам расмий Вшингтонни тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши Ироқда барқарорлик ўрнатилишига тўсқинлики қилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG