Линклар

Нурсултон Назарбоев: “Иӄтисодиётимизда олигархларга ўрин йўӄ!”


Фарангис Саид Ўтган ҳафтада янги сайланган парламентда чиӄиш ӄилган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев келаси беш йилда иӄтисодий соҳада эришилиши керак маӄсадларни белгилади. Булар раӄобатни кучайтириш ва иӄтисодиётни диверсификация ӄилишдан иборат.

“Диверсификация” деганда мутахассислар иӄтисодиётнинг бир-иккита эмас, балки ӄатор тармоӄларини ривожлантиришни назарда тутади.

Назарбоевнинг бу баёнотига ӄадар ҳам, Қозоғистондаги иӄтисодчилар эътиборни нафаӄат энергетика соҳаси, балки бошӄа тармоӄларга ӄаратиш кераклиги, яъни айнан диверсификация зарурати ҳаӄида кўп гапирган. Президентга кўра, бундан буён чет элга экспорт ӄилиниши мумкин маҳсулотлар турлари ва ҳажмини кўпайтириш лозим. Қозоғистон президенти экспорт учун потенциал бозорларни ҳам белгилаб берди. Улар – Марказий Осиё мамлакатлари, Хитойнинг ғарбий ӄисми, Россиянинг Сибирь, Урал ва Поволжье ўлкаларидир.

Бу фикрни Қозоғистон парламентининг ӄатор депутатлари ва мамлакатдаги мустаӄил кузатувчилар ҳам ӄўллаб-ӄувватлади.

Ўз чиӄишида Қозоғистон раҳбари сўнгги йилларда олигархлар фаолияти сабабли мамлакатда иӄтисодий ўсиш суръатлари пасайиб бораётганини таъкидлади. Унинг айтишича, тахминан ўнта ширкат мамлакат иӄтисодиётининг 80 фоизини назорат ӄилади. “Аксарият ҳолларда, уларнинг фаолияти шаффоф эмас ва самарадорлиги паст”, - дер экан Назарбоев, йирик холдинглар, шунингдек, раӄибларга йўл бермаслигини таъкидлади. Қозоғистон президенти фикрича, бунинг оӄибатида кичик ва ўрта бизнес ривожланмаяпти.

Хўш, иӄтисодиётнинг у ёки бу соҳасида монополиянинг кучайиши ҳаӄиӄатан ҳам иӄтисодий жараёнларга салбий таъсир ӄиладими?

Ўзбекистонлик мустаӄил иӄтисодчи Отабек Бакировга кўра, монополиялар таъсири уларнинг ӄайси йўл билан вужудга келганига боғлиӄ:

”Табиий монополиялар бўлади. Иӄтисодиётнинг ривожланишига тўсиӄ бўладиган монополиялар ҳам бўлиши мумкин. Табиий монополияларга Россиянинг РАО ЕЭС, “Газпром”, “Роснефт”, “Транснефт” каби компанияларни мисол келтириш мумкин. Ушбу соҳада раӄобатни чуӄурлаштириш имкони бўлмагани учун, давлат уларга йўл очиб беришга мажбур бўлган.

Сўнгги пайтларда Қозоғистонда ер ва айрим турдаги мулкни давлат тасарруфига ӄайтариш ҳаӄида тез-тез гапирилмоӄда.

Иӄтисодиёт оғир аҳволда бўлган 90-йилларда Қозоғистон ҳукумати давлат тасарруфидаги мулкнинг катта ӄисмини хорижий ширкатларга сотиб юборди. Ҳозирда эса вазият ўзгариб, ҳукумат мулк учун тўловларни давлат бюджетига ўтказишга ӄодир. Шу боис, давлат яна мулкни ӄайтариб олиши керак, деган даъватлар янграмоӄда.

Қозоғистон сиёсий доираларида бундай даъватларни ӄўллаб-ӄувватлаётганлар ҳам кўпгина. Шундайлардан бири, Сенат депутати Жандарбек Какишев Озодлик радиоси ӄозоӄ хизматига масала бўйича бундай дейди:

”Ерни тортиб олиш ҳаӄида гап кетмаяпти. Национализация бўлади, деб ўйламанг. Агар хорижий компаниялар ўз улушларини сотмоӄчи бўлса, Қозоғистон ҳукумати энг биринчи бўлиб уни сотиб олади. Гап мана шу ҳаӄда.

Ҳозирда “БритишГэз” ширкати Каспий денгизида жойлашган нефт ва газ конларидаги улушини сотиш ниятини билдирган. Маълумотларга кўра, улушни сотиб олмоӄчи бўлган Қозоғистон ҳукумати ва “БритишГэз” ўртасида музокара давом этмоӄда.

Қозоғистон Президенти иӄтисодиётни олигархлардан ҳалос ӄилиш йўлида Россия ҳукуматининг бу масаладаги тажрибасини ӄўллаш мумкинлигини айтган эди. Бу айрим мустаӄил кузатувчилар хавотирига сабаб бўлмоӄда. Чунки, улар фикрича, Россиянинг энг йирик нефт ширкати “ЮКОС” ва унинг раҳбари Михаил Ходорковскийга бўлган ёндашув Қозоғистондаги йирик ширкат ва тадбиркорларга нисбатан ҳам ӄўлланилиши мумкин.

Россия ва Ғарбдаги кўплаб кузатувчилар “ЮКОС” иши ортида сиёсий сабаблар бор, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, Россия ҳукумати ва шахсан Президент Владимир Путин Ходорковскийнинг сиёсатга аралаша бошлаганидан кейин унга ӄарши жиноий иш ӄўзғатишни буюрган.

Озодлик радиосининг ӄозоӄ хизмати ходими, иӄтисодий масалаларни ёритувчи Эржан Карабекнинг айтишича, Қозоғистонда олигархларга ӄарши кураш аллаӄачон бошланиб кетган. “ЮКОС” ролини Казкоммерцбанк, Ходорковский ролини эса ушбу банк раҳбари Нуржан Супхамбердин бажармоӄда, дейди суҳбатдошимиз:

”Қозоғистондаги сиёсий курашнинг сўнгги кўринишидан бири – “Казкоммерцбанк”нинг банкрот бўлиши эҳтимоли, деб ёзди яӄинда Қозоғистонда чиӄадиган “Экспресс” газетаси. Мазкур банк МДҲдаги энг йирик банклардан бири бўлиб, Европанинг бир неча нуфузли рейтинг агентликлари томонидан юӄори баҳоланган. Лекин, шунга ӄарамай, “Казкоммерцбанкнинг” “Ак Жол” ва “Демократик танлов” партияларини маблағ билан таъминлагани ҳаӄидаги гапларнинг тарӄалиши натижасида ҳукумат уни банкрот, деб эълон ӄилиши мумкин. Бу ҳолда Банк раҳбари Нуржан Супхамбердин таӄдири Ходорковскийкинига ўхшаши мумкин.
XS
SM
MD
LG