Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

Берлин девори қулаганига 15 йил тўлди


Сешанба куни Германия пойтахтида Берлин девори қулатилганлигига 15 йил тўлиши муносабати билан тантаналар бўлиб ўтди.
Ғарбий ва шарқий Берлин ўртасидаги девор 1961 йилда Германия Демократик Республикаси томонидан Совет Иттифоқи кўмагида қурилган эди.
ГДР мулозимларига кўра¸ девор социалистик Берлинни ғарбий Берлиннинг ëмон таъсиридан тўсиш мақсадида тикланган.

Аслида¸ девор шарқий Германиялик немисларнинг ғарбга қочишига йўл қўймаслик мақсадида қурилган эди.

Берлин девори совуқ урушнинг яққол тимсолига айланган эди.

Совет Иттифоқида Михаил Горбачëв томонидан бошланган демократик ислоҳот бу деворнинг қулашига олиб келди.

1989 йилда ГДРга сафар қилган СССР президенти Михаил Горбачев немис халқининг озодлик ва демократияга муштоқлигини ўз кўзи билан кўрди.

"Йўқолсин Штази! Девор йиқилсин! Бизга озодлик керак!¸" - деб ҳайқиришган эди ўшанда Горбачев олдига чиққан шарқий германияликлар.

"Ҳар бир халқ ўз тақдирини ўзи белгилайди¸" - деди¸ уларга жавобан Михаил Горбачëв.
Халқ ҳам Горбачëвнинг шу гапига маҳтал бўлиб турган экан шекилли¸ 28 йил тикка турган деворни¸ ва унга қўшиб 40 йил давр сурган ГДР давлатининг ҳам оëғини осмондан келтиришди.
овозлар

Девор йиқилганига ¸ харитадан ГДР деган давлатнинг ғойиб бўлганига ҳам 15 йил тўлди.
Ҳар йили 9 ноябр куни Германия халқи Берлин девори қулаганлигини нишонлайди¸ аммо бу йилги тадбир аввалгиларидан кўра тантаналироқ бўлди.

Сешанба куни девор турган жойда ўрнатилган монумент олдига Берлин ҳокими гулчамбар қўйди.
Берлин деворининг йиқилишида ҳисса қўшган собиқ канцлер Ҳелмут Колл йиғилганлар ўртасида маъруза қилди.
Ҳелмут Колл Берлин деворига қарши ичкаридан кураш олиб борган ГДР диссидентлари ҳақида миннатдорлик сўзлари айтди.

Ҳамкасбим Абдулла Искандар ана шундай кишилардан бири¸ сиëсий қарашлари учун ГДРда тазйиқларни бошдан кечирган Эккеҳард Маас билан сухбатлашди.
Хозир ана шу сухбатни биргаликда тинглайлик.

Суҳбатдошим Эккеҳард Маас 50 ëшда. ГДРдаги диссидентлар курашидан ҳикоя қилувчи "Девор кўланкасида" китобининг муаллифи. Ўтган асрнинг 70- йилларида Маас ўз ҳамфикрлари билан демократия ғояларини тарғиб қилиш мақсадида концертлар ўтказган эди. Концертлар ертўлада ўтказилгани учун Эккехард Маасга ГДР махсус хизмати ¸Штази жосуслари "Ертўла" деган лақаб қўйишди. Штази архивларида "Ертўла" яъни Эккеҳард Маас фаолияти ҳақида 14 томлик материал йиғилган. 14 томлик бу материал билан ҳозир ҳамма танишиши мумкин.
Эккеҳард Маас Берлин девори қулаганида 35 ëшда эди.
У ўша кунни шундай эслайди:
"Мен девордан бор йўғи 200 метр берида яшар эдим. Кечқурун бирдан югуриб кетаëтган оломон овози эшитилди. Бу менга ғалати туюлди. Чунки туннинг бу қисмида одамларнинг югурганини эшитиш нотабиий эди. Кўчага чиқсам девор қулабди. Одамлар дарëси Ғарб томонга қараб оқар эди. Шунча орзу қилганимиз¸ бу кун ниҳоят етиб келган эди."
Суҳбатдошимга¸ сиз ўша пайтда ¸яъни ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Берлин девори қулашига¸ Совет Иттифоқининг тарқаб кетишига кўзинггиз етганмиди деб савол берганимда унинг жавоби мана бундай бўлди:
“Биласизми, уйимдаги ошхонада мусиқачи ва рассом дўстларим билан тонготар мунозаралар олиб бораëтганимдаëқ мен учун ГДР ва умуман социализм ғояси ўлиб бўлган эди. Албатта ўшанда Ғарб билан бизнинг орамиздаги девор жуда қалин ва юксак эди. Аммо қашшоқ ГДР фақат Совет Иттифоқи садақаси билан кунини кўра олмай қолди. У ГФРдан моддий кўмак сўраб қўлини чўзди. ГФР маълум шартлар асосида молиявий ëрдам ваъда қилди. Бу шартлардан бири ГДР фуқароларининг Ғарбий Германияга сафар қилишга ижозат берилишига оид эди.
ГДР¸ қисман бу шартни бажарди. ГФРдаги яқин қариндошлари оламдан ўтганда ГДРликларга дафн маросимига боришга рухсат берилди. Ғарбий Германияга борган одамлар у ерда фаровон турмушни¸ обод кўчаларни¸ ҳашаматли автомобилларни¸ ранг- баранг ва қувноқ ҳаëтни кўришди. Улар қайтиб келганларида коммунизм ғояларига ишонмай қўйишди. Девор ўша пайтдаëқ дарз кетиб бўлган эди."
Бу германиялик диссидент Экеҳард Маас хотиралари эди. Девор йиқилганидан бери 15 йил ўтди. Шарқий Германияликлар ҳам фаровон капитализм неъматларидан баҳраманд бўлишди. Бу неъматлар эса турлича бўлиб чиқди. ГДРниг камсуқум фуқароларига¸ фоҳишахоналар¸ уюшган жиноятчилик¸ ва ишсизлик муаммолари билан учрашиш ҳам насиб қилди. Ҳозир Германиянинг шарқу-ғарбида девор қулаганидан таассуф қилаëтганлар ҳам оз эмас. Собиқ ГДРликлар ўзларининг осойишта ҳаëтини қўмсашса¸ ғарбий германияликлар ўша пайтдаги арзон нархларни соғинишади. Шарқий Германия иқтисодини тиклашга кетаëтган улкан маблағнинг бир қисми ГФР фуқароларидан махсус солиқ тарзида олинмоқда.
Сухбатдошимиз Эккеҳард Маас эса ўтмишни соғинаëтганлар сони кўп эмаслигини айтади:
"Тўғри¸ биз ҳозир сиëсий босимдан қутулиб иқтисодий босимга дуч келганимизни англаяпмиз. Аммо ўтмишни соғинаëтганлар сони кўп эмас. Шарқий немислар фаровон ҳаëтни хоҳлашган эди ва бунга эришишди. Жуда кўп шарқий немислар олдин тасаввурига ҳам сиғдира олмаган моддий тўкин-сочинлик соҳиби бўлишди. Айни пайтда аҳолининг муҳтож қисми учун ижтимоий кафолат ҳам бор.
Одамларнинг жуда катта кўпчилиги девор қулаганидан барибир хурсанд."
Бу собиқ ГДРлик диссидент Эккеҳард Маас фикрлари эди. Сухбатимизни унинг "Девор кўланкасида" деган китобидан олинган бир жумла билан тугатамиз.
"Деворнинг қулаши нафақат коммунизм инқирозининг¸ балки икки Германия бирлашишининг ҳам тимсоли бўлди. Германия озод ! Бирлашди ана! Юрагимга дейман¸ энди ором ол!"
XS
SM
MD
LG