Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:49

Аввалги депутат каромат кўрсатмагани учун янгисига ҳам ишонч йўқ


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда ўтказилажак парламент сайлови ҳақида мамлакатнинг кўпгина фуқаролари маҳаллий матбуотда айтилаётган фикрлардан тубдан фарқ қиладиган нуқтаи назарга эга эканини кузатиш мумкин.

Аксарият фуқароларнинг кўча-кўйда, гурунгларда айтадиган бу каби мулоҳазаларини ҳукумат расмийлари бетўхтов такрорлаётган қарашларга мухолиф фикр сифатида баҳолаш мумкин.

“Озодлик” мухбири бу гал кекса кишиларнинг парламент сайловига муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди.

“Сайланадиган депутатларни танимаймиз. Хоҳ Президентни сайласин, хоҳ депутатларни, бизга унинг фойдаси йўқ. Олдинги сайланган депутатлар нима каромат кўрсатди? Ўша-ўша қимматчилик, ўша-ўша етишмовчилик. Сайлангунча улар ҳар қандай ваъдани бераверади. Депутатликка сайлангандан сўнг ишим битди, эшагим сувди ўтди, қабилида иш тутади”, деди кекса сайловчилар.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган кекса отахон ва онахонлар аввалги сайлов вақтида сайланган депутатларни умуман кўрмаганини, депутатлар маҳаллаларда бўлиб, одамлар билан мулоқотга киришмаслигини билдирди.

Нафақахўрлар мамлакатда ижтимоий ҳимоя масаласи жуда ёмонлигини, нафақа пуллари ниҳоятда камлигини, қарияларга эътибор йўқлигини таъкидлади.

Уларнинг фикрича, сайлов расмиятчилик учун ўтказилади. Сайловда депутат бўлиши олдиндан белгиланган кишилар ғолиб бўлади. Шунинг учун ҳозирги парламент мажлислари баҳс-мунозараларсиз, руҳсиз ўтади. Депутатлар эса инсонлар тақдирига доимо бефарқ қараб келяпти.
XS
SM
MD
LG